Ҳудудларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда

// 09 iyul 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.12 MB)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ўтказиладиган VI очиқ мулоқотига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари билан бевосита учрашувлар ўтказиб, соҳадаги мавжуд ҳолат, муаммо ва таклифларни ўрганмоқда.

Навбатдаги ишчи ташрифлар доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖнинг масъул ходимлари Фарғона ва Наманган вилоятларида фаолият юритаётган кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари, амалга оширилаётган янги инвестиция лойиҳалари ҳамда корхоналарнинг бугунги фаолияти билан яқиндан танишди.

  

Учрашувлар давомида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммо ва таклифлар атрофлича ўрганилди. Шунингдек, уларни ҳал этиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Хусусан, Фарғона вилоятидаги “SWISSAGRO” МЧЖ, “VODIY KIMYO SANOAT” МЧЖ, “ECO BIOSTAR” МЧЖ ҳамда Наманган вилоятидаги “IFODA AGRO KIMYO HIMOYA” МЧЖ ХК фаолияти ўрганилди.

Бу каби мулоқотлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, соҳадаги мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларнинг ечими юзасидан амалий чораларни белгилаш, шунингдек, кимё саноатида янги инвестиция лойиҳаларини самарали амалга оширишга хизмат қилади.