“Кимё саноати ёш мутахассислари” миллий форумида малакали психолог Гўзал Утабекова ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими Нодира Каримовалар иштирокчи хотин-қизлар билан учрашишди.
Масъуллар “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда тармоқ корхоналарида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган ишларни юксак эътироф этишди.
Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган ушбу учрашувда экспертлар хотин-қизларнинг шахсий ривожланишини ошириш, касбий маҳоратни юксалтириш, руҳий зўриқишларни камайтириш борасида сўз юритишмоқда.
Маҳорат дарси интерактив ўйинлар билан янада қизиқарли ўтмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати