“Ўзкимесаноат” акциядорлик жамиятида “Honeywell” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

// 15 yanvar 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (86.78 KB)

Учрашув давомида “Ўзкимесаноат” АЖ корхоналарида автоматлаштириш ва рақамлаштириш бўйича компания технологиясини қўллаш, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари ҳамда ташкилот тизмидаги заводларда диспетчерлик ва бошқарув учун замонавий ускуналарни босқичма-босқич қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

“Honeywell” (АҚШ) саноат технологияларини ривожлантириш билан шуғулланувчи компания бўлиб, “Fortune” журнали томонидан тузилган дунёдаги етакчи 100 та компаниялар рўйхатига киритилган.

Музокаралар давомида линейкали алкил бензол ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан боғлиқ масалалар ва МТО технологияси ёрдамида олефинлар олиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Томонлар лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

“Ўзкимесаноат” АЖ Матбуот хизмати