Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш кўникмаларини ошириш мақсадида махсус ўқув курси бошланди.
«Cert Academy Group» халқаро тренинг ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур курсда ИСО 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқ коррупцияга қарши кураш чоралари, унинг келиб чиқиш сабаблари, жамият учун оқибатлари, шунингдек, антикоррупцион менежментнинг асосий терминлари ҳақида тушунчалар берилмоқда.
Қолаверса, жамиятда коррупцион хавф-хатарларни камайтириш, ташкилотнинг таркибий бўлинмаларида коррупцияга қарши менежмент тизимларининг ички аудитини олиб боришдаги аҳамияти ҳақида тушунтирилмоқда.
Махсус ўқув курси 3 кун давом этиши режалаштирилган.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати