Гендер стратегияси ва 2025 йил учун ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди

// 25 noyabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (9.41 MB)

Осиё тараққиёт банки томонидан Тошкент вилоятида энергетика ва кимё саноатида фаолият юритувчи хотин-қизлар учун Гендер стратегияси ва 2025 йил ҳаракатлар режасини ишлаб чиқариш мақсадида 3 кунлик ўқув семинари ташкил этилди. 

Унда Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ Гендер маслаҳати кенгашлари аъзолари иштирок этишди. 

Маслаҳат кенгаши аъзолари семинар давомида  гендер стратегияни амалга оширишда мавжуд муаммолар, уларни ҳал этишнинг асосий йўналишларини аниқлаш, зарур чора-тадбирларни белгилаш бўйича истиқболдаги режалари ва ўз ташаббусларини ҳимоя қилдилар.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати