«Ўзкимёсаноат» АЖда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун» тадбири доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди

// 20 iyul 2023 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (469.63 KB)

«Ўзкимёсаноат» АЖда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун» тадбири доирасида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирокида давра суҳбати  бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан муҳим маълумотлар тақдим этилди.

"Долзарб 30 кун" тадбири орқали:

Ҳамюртларимизнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масаласига бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартириш, фуқароларда шахсий мулкини ёнғиндан асраш бўйича иммунитет ҳосил қилиш, ҳар бир фуқарога ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича бошланғич билимларни сингдириш, ҳар бир фуқарони ўт ўчиришнинг бирламчи воситаларидан фойдалана олишга ўргатиш ҳамда иқтисодий аҳамиятга эга ва фавқулодда вазият юз бериш даражаси юқори бўлган, шунингдек, одамлар оммавий бўладиган объектларнинг ёнғин хавфсизлигини талаб даражасига келтиришга эришиш мақсад қилинган.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати