“Ўзкимёсаноат” АЖда МДҲ Молия-банк кенгаши делегацияси билан учрашув ўтказилди

// 26 fevral 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (115.9 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида МДҲ Молия-банк кенгашининг мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Анатолий Борисович Казаков бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси кимё саноатининг истиқболли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, МДҲ МБК “Ўзкимёсаноат” АЖ билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича истиқболли режаларни амалга оширишда иштирок этишга қизиқиш билдирди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати