Мамлакатимизда давом этаётган ёшлар ойлиги доирасида ҳамда 30 — июн-Ёшлар куни муносабати билан “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ директори Рустам Салиев томонидан корхонада фаолият юритаётган бир қатор ташаббускор ёшларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тақдим қилинди. Корхона Касаба уюшма қўмитаси раиси ва жамият раҳбарияти вакиллари ёш мутахассислар хонадонига ташриф буюриб, ёшларнинг ота-оналари билан суҳбатда бўлишди. Уларга ташаккурномалар ва совға-саломлар улашилди.
Мазкур тадбир ёш кадрларни ўз касбига бўлган ҳурматини ошириш, меҳнат самарадорлигини яхшилаш, юртга муҳаббат ва дахлдорлик хиссини шакллантиришга хизмат қилади.
“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ Матбуот хизмати