«Энг яхши ёш кончи» ва «Энг яхши ёш ишлаб чиқариш ходими» аниқланди

// 26 sentabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (633.7 KB)

Жорий йилнинг 25-26 сентябрь санасида «Деҳқонобод калий заводи» АЖда «Энг яхши ёш кончи» ҳамда «Энг яхши ёш ишлаб чиқариш ходими» кўрик-танлови ўтказилди. 

Жамиятда интеллектуал салоҳиятга эга ёшларни кашф қилиш ва келгусида уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра:

«Энг яхши ёш кончи» –  Ўролов Дилмурод Алишерович, Геология хизмати гидрогеологи; «Энг яхши ёш ишлаб чиқариш ходими» – Бозоров Элбек Холмуродович, Калий ўғити ишлаб чиқариш 1-цехи, Янчиш, флотация ва концентратни фильтрлаш қурилмаси аппаратчиси ғолиб деб топилди.

Танлов ғолиблари Жамият томонидан муносиб рағбатлантирилади.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати