“ДЕҲҚОНОБОД КАЛИЙ ЗАВОДИ” АЖДА САЙЁР СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ

// 31 mart 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (408.75 KB)

“Деҳқонобод калий заводи” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон ҳамда “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармонлари, шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарори ижросининг таъминланиши ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мавжуд ҳолатни ўрганиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган сайёр семинар-тренинг юқори савияда ўтказилди.

Қувонарлиси, барча цехларда ишчи-ходимлар учун маънавият хоналари ташкил этилган ва ҳар ойда корхона ходимлари ўртасида китоб мутолааси муҳокамалари ўтказиб борилмоқда. “Деҳқонобод калий заводи” АЖда ишчи-ходимлар учун ташкилланаётган оммавий спорт тадбирлари, бадиий кечалар, тарихий шаҳарларга саёҳатлар ва бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ҳам намунали тарзда уюштирилмоқда.

2022 йил январь-март ойларида Жамиятдан жами 914 та хат чиқарилган, барча чиқувчи хатлар ўзбек тилида чиқарилган.

Шунингдек, семинарда иштирок этган тармоқ корхоналари вакиллари билан ўзаро тажриба алмашилди.

Ўрганиш якунига кўра қуйидаги таклиф ва тавсиялар берилди:

1. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича бошқарув раиси маслаҳатчиси З.Салимовага маслаҳатчилик фаолиятини ташкиллаштириш юзасидан тавсиялар ҳамда шакллантириши зарур бўлган ҳужжатлардан намуналар (электрон вариантда) берилди.

2. Кадрлар бўлими бошлиғи ҳамда давлат тили бўйича масъулга ходимларни Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўқитиш жараёнини янада жонлантириш юзасидан тавсиялар берилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати