“Карбонат ангидрид ишлаб чиқариш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилади

// 11 dekabr 2019 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (135.56 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида 2019 йил 10 декабрь куни “Air Products” (АҚШ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида “Навоийазот” АЖ базасида “Карбонат ангидрид (СО2) ишлаб чиқариш” инвестицион лойиҳаси доирасида қўшма корхона тузиш муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасида шунингдек, лойиҳанинг техник, молиявий, иқтисодий томонлари (деталлари) ҳам муҳокама қилинди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида янги, энергия самарадорлиги юқори бўлган юқори сифатли, карбонат ангидрид маҳсулотини ишлаб чиқарувчи корхона вужудга келади. Маҳсулотнинг асосий қисми республикада маҳсулотга бўлган ички эҳтиёжни тўла қопланишига эришилади ва экспортга йўналтирилади. Асосийси 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Лойиҳа 2020-2021 йилларда амалга оширилади ва қуввати йилига 120 минг тн.ни ташкил этади.

Лойиҳанинг таҳминий қиймати 15,4 млн. АҚШ доллари. Керакли майдон
– 20 х 30 м = 600 м2 , баландлиги- 14 м., ҳажми – 8400 м3. Агрегатнинг энергия исътемоли қуввати – 3,6 МВт. IRR – 11%.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати