Брифинг: Фермерлар ва деҳқон хўжаликлари учун қулайлик: “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан қатор имкониятлар жорий этилмоқда

// 11 mart 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (51.65 KB)

 

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов бу ҳақда батафсил маълумот берди.

Хусусан, экинларни минерал ўғитлар билан озиқлантириши керак бўлган лекин харид қилишга имконияти чекланган ёки етарли маблағга эга бўлмаганлар учун мақбул ечим таклиф қилинади.  

Корхоналар томонидан минерал ўғитларни Республика товар-хом ашё биржасида алоҳида форвард шартномалар асосида сотиш жорий қилинди.

Форвард шартномаси - нима? Бунда кимё корхоналари минерал ўғитларни республика товар-хомашё биржасига олдиндан тўловнинг 30 фоизгача аванс тарзда ва қолган қисмини факторинг хизматидан фойдаланган ҳолда 90 кун ичида амалга ошириш шартлари билан сотади.

Батафсил видеода

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати