
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков “Аммофос-Махам” АЖда бўлиб, 2026–2027-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишди.

Корхонада мавсумни барқарор ўтказиш ва ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида комплекс ишлар амалга оширилди. Жумладан, бино ва иншоотлар, газ, иссиқлик тармоқлари, буғ қувурлари ҳамда темир йўллар таъмирланди. 4 та бош трансформатор таъмирланиб, ағдарма хўжалигида 3 километр йўл текисланди.

Шунингдек, 130 тонна техник туз харид қилиниб, 60 тонна мазут захирасидан фойдаланишга тайёргарлик кўрилди.
Ўрганиш якунида мавсумни барқарор ўтказиш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

