
Мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини юқори савияда ташкил этиш мақсадида вазирлик ва идоралардан ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан ўрганиш ва тайёргарлик ишлари изчил давом этмоқда.

Президентимизнинг 2025-йил 19-сентябрда “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан "Ўзкимёсаноат" АЖ масъуллари жойларда тушунтириш ишларини олиб боришяпти.
.jpg)
Хусусан, Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани “Дўстлик”, “Қоратепа”, “Гузарбоши”, “Ёшлик”, “Хонабод”, “Юқори”, “Қорасоқол” МФЙларига ташриф буюрилиб, рўйхатга олиш жараёнларини сифатли ташкил этиш, маълумотларнинг аниқлиги ва тўлиқлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
“Маҳалла еттиликлари” томонидан амалга оширилаётган GIS технологиялари асосида маълумотларни йиғиш, уй ва қишлоқ хўжалиги обектларини тўлиқ қамраб олиш бўйича бажарилаётган ишлар таҳлил қилинди.
