9-апрел - йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.
- Ишбилармон мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши мингминглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир.
- Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин.
- Шижоатли кишиларни дўст тут, чунки Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди.
- Агар душманинг бош уриб паноҳингга келса, раҳм қилиб яхшилик ва мурувват кўрсат.
- Чин дўст улдирки, дўстидан ҳеч қачон ранжимайди, агар ранжиса ҳам, узрини қабул
- қилади.
- Куч — адолатдадир.
Амир Темур ўгитлари
"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати