3 кундан сўнг аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланади

// 12 yanvar 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.29 MB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ  ва Деҳқонобод тумани ҳокимлиги томонидан Деҳқонобод туманига бириктирилган раҳбар ва ходимлар ташаббуси билан қатор амалий тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, Деҳқонобод туманидаги “Истиқлол” МФЙ ҳудудида жойлашган 70-сонли умумтаълим мактабида мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда педагог ходимлар иштирокида амалий ўқув семинари ва тушунтириш ишлари ўтказилди. 

Тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар ходимлари, туман статистика бўлими раҳбари ҳамда маҳалла идоралари масъуллари қатнашиб, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнининг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий асослари ва ташкилий масалалари юзасидан атрофлича маълумотлар берди.

Семинар давомида иштирокчиларга рўйхатга олиш тадбирларини самарали ва сифатли ташкил этиш, аҳоли хабардорлигини ошириш, ҳар бир хонадонга етиб бориш ҳамда жараённи белгиланган тартиб ва муддатларда амалга ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ “Нодира”, “Бўстон” ва “Ойдин йўл” маҳаллаларига ташриф буюриб, маҳалла еттилиги вакиллари билан учрашувлар ўтказди. 

Суҳбатлар давомида рўйхатга олиш жараёнида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, мавжуд камчиликлар, юзага келаётган муаммолар ва келгусида такомиллаштириш бўйича таклифлар тингланди.

Мазкур учрашувлар жойларда олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли билан бевосита мулоқот ўрнатиш ҳамда рўйхатга олиш тадбирини юқори савияда ўтказишга хизмат қилади.