“Ўзатом” агентлиги ташкил этилади

// 20 iyul 2018 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (34.57 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, аҳоли ва мамлакат иқтисодиётининг электр энергиясига бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, энергия ҳосил қилувчи қувватларни кўпайтириш ҳисобига энергия билан барқарор таъминлаш, энергетика секторини диверсификация қилиш, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ва ушбу йўналишларга илғор инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (“Ўзатом” агентлиги) ташкил этилади.

“ЎзА”