Давлат дастури лойиҳасининг СУВ РEСУРСЛАРИНИ ТEЖАШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ йўналишида кўзда тутилаётган муҳим чоралар

// 21 yanvar 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (730.73 KB)

2025 йилги Давлат дастури лойиҳасининг СУВ РEСУРСЛАРИНИ ТEЖАШ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ йўналишида кўзда тутилаётган муҳим чоралар:

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 миллион туп манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда буталар кўчатлари ва қаламчалари экилади, бунда:

  • ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос кўчат турларини танлаб, баҳорги ва кузги мавсум учун манзилли дастурларни ишлаб чиқиш;
  • манзилли дастурларни Экология вазирлигига киритиш;
  • баҳорда 125 миллион туп ва кузда 75 миллион туп манзарали, мевали дарахтлар ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экишни ташкил этиш белгиланмоқда.

Лойиҳанинг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамалари 22 январга қадар давом этади. 

Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг!