Давлат дастури лойиҳасининг БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАъМИНЛАШ йўналиши бўйича кўзда тутилаётган муҳим чоралар

// 17 yanvar 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (763.82 KB)

2025-йилги Давлат дастури лойиҳасининг БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАъМИНЛАШ йўналиши бўйича кўзда тутилаётган муҳим чоралар:

2025-йил 1-апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил тариф”лар жорий этилиши белгиланмоқда. Бунда:

  • тадбиркорлик субектлари томонидан чиқинди ва биогаз утилизацияси орқали ишлаб чиқариладиган ҳамда ташкилотларнинг ўз ҳудудларида ўрнатган шамол ва қуёш электр қурилмаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси;
  • аҳолининг қуёшдан олинган ва фойдаланишда ўз эҳтиёжидан орттириб, давлатга сотадиган электр энергияси учун имтиёзли тарифлар белгиланади.

Лойиҳа 2025-йил 22-январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

Давлат дастури лойиҳаси muhokamasida faol ishtirok eting!  (https://uzbekistan2030.uz/uzc/muhokama)