Темиров Одил Шукурович

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Туғилган сана ва жой: 1977 йил, Самарқанд вилояти

Маълумот: олий, Тошкент кимё-технология институти (1999 й, бакалавр), Тошкент кимё-технология институти (2005 й, магистратура).

Телефон: (998 71) 140 74 08

Электрон почта: info@uks.uz

 

Меҳнат фаолияти

2024 й. - ҳ.в. “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси
2023-2024 йй. “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари
2020-2023 йй. “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари — “Навойазот” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи
2019-2020 йй. “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси
2018-2019 йй. “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раисининг чуқур қайта ишлаш бўйича ўринбосари
2014-2017 йй. “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси директори
2012-2014 йй. “Ўзбекистон GTL” қўшма корхонаси техник менеджери ўринбосари
2000-2012 йй. “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси полиэтилен ишлаб чиқариш цехи смена-муҳандиси, Технология бўлими мухандис-технологи, бош технолог ўринбосари, Тараққиёт хизмати бошлиғи
1999-2000 йй. “Шўртангаз” нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конденсатни барқарорлаштириш цехи қузатувчиси
1995-1999 йй. Тошкент кимё-технология институти талабаси

 

Функционал вазифалар

  • “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг бошқаруви, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • кимё саноатини модернизациялашга, техник қайта жиҳозлашга, ресурслар тежовчи самарали технологияларни жорий этишга, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган ягона техник сиёсатини олиб боради;
  • кимё саноатинининг барқарор ривожланишига, рақобатга бардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсишига, унинг экспорт салоҳиятини, шу жумладан, маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ҳисобига кенгайтиришга қаратилган тармоқнинг узоқ ва ўрта муддатли тараққиёт дастурлари бажарилишини таъминлайди;
  • замонавий менежментнинг усулларини эгаллаб олган ҳамда бозор шароитида самарали ишлашга қодир бўлган техник-муҳандис ва бошқарув кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ишларини бошқаради;
  • маркетинг тадқиқотларни мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигининг минерал ўғитларга, ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимё воситаларига бўлган хамда иқтисодиётнинг бошқа тармоқларининг рақобатга бардош кимё маҳсулотларига жорий ва бўлажак эҳтиёжларини аниқлайди;
  • акциядорлик жамиятининг таркибий бўлинмаларида директив ҳужжатлар ижроси устидан доимий назорат олиб боради;
  • акциядор жамиятга таллуқли барча масалалар юзасидан давлат ва маҳаллий бошқарув органлар билан ҳамкорлик қилади;
  • акциядор жамияти аппарати, унинг таркибидаги корхона ва ташкилотлар учун раҳбар кадрларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлаш ишларини бошқаради.

 

Фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиш кунлари: сешанба, 09.00—11.00