I. 2023 йилда эришилган асосий кўрсаткичлар.
Саноат – кимё корхоналари томонидан 2023 йилда 15,7 трлн сўм (бизнес режага – 103,8 фоиз, ўсиш суръати – 97,4 фоиз) товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Жами соф ҳолда 1 410,2 минг тонна минерал ўғитлар, шундан, 1 103,4 минг тонна азотли, 108,8 минг тонна фосфорли ва 198,0 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2022 йилнинг мос даврига нисбатан паст зичликдаги аммоний нитрати (НАНП) 4,2 минг тоннага, кальцинацияланган сода 6,5 минг тоннага, натрий нитрати 1 158 тоннага, натрий цианиди 1 121 тоннага, КМЦ 522 тоннага ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилди.
Экспорт – экспорт ҳажми 495,2 млн долларни ёки режага нисбатан
100,4 фоизга, ўсиш суръати 102,7 фоизга таъминланди. Бунда
315,9 млн долларлик (режага – 80,6 фоиз) минерал ўғитлар ва
179,2 млн долларлик (режага – 177,6 фоиз) бошқа турдаги кимё маҳсулотлари экспортга йўналтирилди.
Асосий экспорт ҳажми Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Россия, Литва, Латвия, Руминия ва Туркия йўналишлари бўйича (82,3 фоиз) амалга оширилган. Шу билан бирга, калий маҳсулоти экспортининг асосий қисми Литва, Латвия, Эрон, Туркия, Индонезия, Япония, Малайзия, Вьетнам ва Филиппины давлатларига (68,0 фоиз), кальцинацияланган сода маҳсулотининг экспорти Қозоғистон, Туркманистон давлатларига (78,3 фоиз) тўғри қилди.
Инвестиция – инвестиция дастурига киритилган 24 та лойиҳа доирасида 524,7 млн доллар ўзлаштирилиб, режа 103,1 фоизга бажарилди, ўсиш суръати 190,5 фоизини ташкил килди.
Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 490,6 млн долларни (105,9 фоиз), давлат кафолати остида кредитлар 1,6 млн долларни (100 фоиз) ташкил қилди.
Маҳаллийлаштириш – маҳаллийлаштириш дастурига асосан 34 та лойиҳа доирасида 2 924,6 млрд сўм маҳсулот ишлаб чиқарилди ва режа-кўрсаткич 103,6 фоизга бажарилди.
Дастурга киритилган 34 та лойиҳадан 26 тасининг маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз бўлиб, маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Минерал ўғитларни биржа савдоларига қўйиш – республика истеъмолчиларига 2023 йилда жами физик ҳолда 3 909,0 минг тонна минерал ўғитлар биржа савдоларига қўйилган бўлиб, шундан 1 939,7 минг тонна сотилган, жумладан, азотли ўғитлар 1 576,7 минг тонна, фосфорли ўғитлар 224,7 минг тонна ва калийли ўғитлар 138,3 минг тонна биржа савдоларида сотилди.
II. Трансформация жараёнлари бўйича амалга оширилган ишлар
«Ўзкимёсаноат» АЖ юртимиз кимё саноати тарихида илк бор “BB-“ «Барқарор» халқаро кредит рейтингини қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўнгги йилларда кимё саноатини жадал ривожлантириш, соҳага кенг қамровли хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида қабул қилинган қатор Фармон ва қарорларида бир қанча вазифалар белгиланган. Вазифалар қаторида «Ўзкимёсаноат» АЖ корпоратив халқаро кредит рейтингини олиши ҳам қайд этилган. Кимё корхоналарида давлат улушини қисқартириш, трансформация қилиш, соҳага корпоратив бошқарув ва халқаро кредит рейтингини қўлга киритиш борасидаги ишлар юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан кимё саноатининг инвестицион жозибадорлигини янги даражага олиб чиқиш мақсадида “Fitch Ratings” ва “Moodyʼs” каби нуфузли халқаро рейтинг агентликлари билан халқаро кредит рейтингини қўлга киритиш бўйича шартномалар имзоланган.
Жорий йилнинг 24-октабр куни Лондон шаҳрида Fitch Ratings агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» АЖ вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Натижада Fitch Ratings рейтинг қўмитаси «Ўзкимёсаноат» АЖга халқаро кредит рейтингини бериш тўғрисида қарор қабул қилди. «Ўзкимёсаноат АЖ» юртимиз кимё саноати тарихида илк бор
“BB-“ «Барқарор» халқаро кредит рейтингини қўлга киритди.
Қолаверса, Жамият ва халқаро агентлик ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланди.
Халқаро амалиётдан келиб чиқиб, қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга ошириш учун корхоналар 2 та халқаро кредит рейтингга эга бўлиши шартлиги белгиланган. Шу муносабат билан, бир вақтда Moodyʼs халқаро рейтинг агентлиги билан ҳам ишлар олиб борилиб,
B1 (барқарор) халқаро кредит рейтинги қўлга киритилди.