“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 6 январь куни ўтказилади

«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 6 январь куни соат 16:00 да масофадан туриб ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш « eVote» платформаси орқали ўтказилади.

 

КУН ТАРТИБИ:

1. «Ўзкимёсаноат» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Ўзкимёсаноат» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2023 йил 31 декабрда якунланган йиллик молиявий ҳисоботларнинг Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига мувофиқ (МҲХС) аудити бўйича аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.

4. «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2024 йил якуни бўйича консолидациялашган ва алоҳида молиявий ҳисоботлари бўйича молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.

5. «Деҳқонобод калий заводи» АЖ устав капиталидаги «Ўзкимёсаноат» АЖга тегишли 100 фоиз акция пакетини ўтказиш.

6. «Ўзкимёсаноат» АЖ устав капиталини камайтириш.

7. «Ўзкимёсаноат» АЖ уставига ўзгартириш киритиш орқали уни янги таҳрирда тасдиқлаш.

8. «Ўзкимёсаноат» АЖ акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритиш ва акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорига киритиладиган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.

9. «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси, бошқаруви раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва импортни мақбуллаштириш бўйича биринчи ўринбосари ҳамда жамият бошқаруви раисининг инвестиция фаолияти бўйича ўринбосарини тайинлаш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2024 йил 14 декабрь ҳолатига.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2024 йил 26 декабрь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реэстрига асосан тузилади.

Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш интернет тизими орқали электрон овоз бериш хизматидан (http://evote.uz/) фойдаланган ҳолда, 2025 йил 6 январь куни соат 15:30 да бошланиб, соат 16:00 гача давом этади.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ва овоз бериш тартиби Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан e-Vote электрон овоз бериш хизматидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Умумий йиғилишда шахсан иштирок этиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари сўралади.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98. E-mail: info@uks.uz

«Ўзкимёсаноат» АЖ кузатув кенгаши