“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2024 йил 28 июнь куни ўтказилади

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2024 йил 28 июнь куни соат 17:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ:

1. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг 2023 йил якунлари бўйича бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши, шунингдек, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш.

4. “Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгашининг 2023 йил якунлари бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.

5. 2023 йил якунлари бўйича жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

6. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 31 декабрда якунланган йиллик молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига мувофиқ (МҲХС) аудити бўйича аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.

7. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.

8. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2023 йил учун йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш.

9. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2023 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини белгилаш.

10. “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларининг амал қилиш муддатини узайтириш.

11. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати
2024 йил 24 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2024 йил 28 июнь куни соат 16:00 да бошланиб, соат 17:00 гача давом этади.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98.

“Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши