Ташқи қарз ҳисобига ишга тушурилган лойиҳалар

“Ангрен эркин индустриал зонаси ҳудудида резина маҳсулотлари заводи қурилишини ташкил этиш” лойиҳаси

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ангрен эркин иқтисодий саноат ҳудудида резинотехника махсулотларни ишлаб чиқариш заводини қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2269 сонли ва 2015 йил 28 августдаги «Ангрен МИЗ ҳудудида конвейер ленталар, қишлоқ хўжалиги ва автомобил шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойихасини амалга ошириш тўғрисида» ги ПҚ-2397 сонли қарорларига мувофиқ амалга оширилди.


“Навоиазот” АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплексини қуриш” лойиҳа

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 16 декабрдаги “Навоийазот” АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–2272-сон қарорига мувофиқ амалга оширилди.


“Навоийазот” АЖ негизида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш” лойиҳаси

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 июлдаги “Навоийзот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2372-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилди.


“Навоийазот” АЖ негизида азот кислотаси ишлаб чиқариш” лойиҳа

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 апрелдаги “Навоийазот” АЖ негизида азот кислотасини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2521-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилди.