"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Навоиазот” АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплексини қуриш” лойиҳа

https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/activities/external-debt/polivinilxlorid

Лойиҳани асоси: Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 16 декабрдаги “Навоийазот” АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–2272-сон қарорига мувофиқ амалга оширилди.

Лойиҳанинг мақсади: Импорт ўрнини босувчи янги турдаги поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол махсулотларини ишлаб чиқариш.

Лойиҳа қуввати: йилига 100 минг тонна поливинилхлорид (ПВХ), 75 минг тонна каустик сода, 300,0 минг тонна метанол ва 1 200 минг. м3 аргон ишлаб чиқарилади.

Лойиҳани амалга оширишдан эришилган натижалар: Лойиҳани амалга ошириш натижасида 187,7 млн. долл. миқдоридаги шундан – 37,3 млн. долл. экспортга ва импорт ўрнини босувчи 150,4 млн. долл. маҳсулот ишлаб чиқарилади. Янги мажмуа қурилиши республиканинг тегишли тармоқларини ривожлантиришга ва юқори қўшимча қийматга ега янги турдаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ёрдам беради.

Яратиладиган иш ўрни: 975 та.

Лойиҳани қиймати: 500,13 млн. долл.

Молиялаштириш манбалари: Хитойнинг Эксимбанки кредити – 373,8 млн. долл., “Навоиазот” АЖ маблағлари – 60,3 млн. долл., Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити – 65,97 млн. долл.

Шундан,

Қурилиш-монтаж ишларига харажатлар – 198,42 млн долл.;

– ускуналар сотиб олишга – 277,76 млн долл.;

– ва бошқа харажатлар (лойиҳалаш, молиявий харажатлар ва дастлабки айланма капитал ва бошқалар) – 23,94 млн долл.

Бугунги кундаги хорижий валютадаги қарздорлик миқдори: 315,0 млн. долл.

Лойиҳа ишга туширилган сана: 2019 йил декабрь.

Жойлаштириш жойи: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, «Навоийазот» АЖ.

Бош пудратчи: – Хитой Халқ Республикасининг “China CAMCE Engineering Co., LTD” ва “HQC Shanghai Company” компаниялари консортциуми.