"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Навоийазот” АЖ негизида азот кислотаси ишлаб чиқариш” лойиҳа

https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/activities/external-debt/azot

Лойиҳани асоси: Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 апрелдаги “Навоийазот” АЖ негизида азот кислотасини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2521-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилди.

Лойиҳанинг мақсади: Мавжуд эски (1965 йил) азот кислотаси 1-2 навбатларини эксплуатациядан чиқариб ўрнига 500 минг тонна (шундан 480 минг тоннаси 600 минг тонна аммиакли селитра ишлаб чиқаришга ва 20 минг тоннаси – ДУК “Навоий ТМК”га юборилади) янги азот кислотаси ишлаб чиқаришини барпо этиш.

Лойиҳани қуввати: 500 минг тонна азот кислотаси.

Лойиҳани амалга оширишдан эришилган натижалар: Лойиҳани амалга ошириш натижасида 27,6 млн. долл. миқдоридаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини 32 фоизга ёки 121,0 AҚШ долларидан (1 ва 2-навбат эски ишлаб чиқаришда) 91,81 долларгача пасайтирилди.

Яратиладиган янги иш ўрни122 та.

Лойиҳа қиймати: 216, 6 млн. долл.

Молиялаштириш манбалари: “Навоиазот” АЖ маблағлари – 28,3 млн. долл., Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити – 72,65 млн. долл., хорижий банклар “Commerz Bank” (Германия), “Kredit Suiss” (Швейтсария) консортсиуми, "УзСҚБ" банки томонидан Ҳукумат кафолати билан қайта молиялаштириладиган кредитлар – 115,62 млн. долларни ташкил этади.

Қурилиш-монтаж ишларига харажатлар – 41,1 млн. долл.;

– ускуналар сотиб олишга – 131,4 млн. долл.;

– бошқа харажатлар (лойиҳалаш, молиявий харажатлар ва дастлабки айланма капитал ва бошқалар) – 44,1 млн. долл.

Бугунги кундаги хорижий валютадаги қарздорлик миқдори: 91,7 млн. долл.

Лойиҳа ишга туширилган сана: 2020 йил декабрь.

Жойлаштириш жойи: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, «Навоийазот» АЖ.

Бош пудратчи: Швейцариянинг “CASALE SA” компанияси.