"Ўзкимёсаноат" АЖ

Жаҳон кимё саноати хабарлари: йил охиригача дунёда метанол ишлаб чиқариш 2-3 миллион тоннага ошади

// 04 noyabr 2024 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/zhahon-kimyo-sanoati-habarlari-yil-ohirigacha-dunyoda-metano

 

Аргус халқаро мустақил нарх агентлиги метанолнинг глобал бозори бўйича тадқиқотларини эълон қилди. Ҳужжатда келтирилишича, метанол бозорида 2024 йил учун кўрсаткичлар анча ижобий. Компания йил охирига бориб талаб йилига 2-3 миллион тоннага ошиб, йиллик ҳисоб-китоб 91,3 миллион тоннагача етишини прогноз қилмоқда. 2025-2026 йилларда янги қувватлар ишга туширилиши ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажми ортади. 

Тадқиқотга кўра, Хитойни ҳисобга олмаганда, 2020 йилда бутун дунёда метанолга бўлган талаб 86,3 миллион тоннагача қисқарган, 2021 йилда эса 87,8 миллион тоннага етган. 2022 йилда кўрсаткичлар яна миллионга ошиб, 88,8 миллион тоннани ташкил этган. 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми деярли ўзгармаган, 2024 йилда эса сезиларли даражада ўсган. 

Маълум бўлишича, талабнинг деярли 50 фоизи формалдегид, сирка кислотаси ва ММА ишлаб чиқаришга тўғри келади. Тахминан 35 фоизи озиқ-овқат ва ёқилғи ишлаб чиқаришга сарфланади. Қолган 15 фоизи МТО (methanol-to-olefins) секторида ишлатилади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати