Бугун «Аммофос-Махам» акциядорлик жамиятида бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари в.б Козимжон Ибрагимов бошчилигида ёшлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда ёшларни маънавий-маърифий ва спорт тадбирларидаги фаоллигини ошириш, китобхонлик, табиатни асраш ва хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, ушбу йўналишларда уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш каби масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан «Аммофос-Махам» АЖ ёшларига байрам табриги йўлланди. Қолаверса, бир қатор корхона ходимлари эсталик совғалари билан тақдирланишди.
«Аммофос-Максам» АЖ Ахборот хизмати