"Ўзкимёсаноат" АЖ

«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖ ТУРКИЯНИНГ «YEO TEKNOLOJI ENERJI VE ENDÜSTRI A.Ş.» КОМПАНИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

// 30 mart 2022 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/yeo-teknoloji-enerji-ve-endustri

Жорий йилнинг 30 март куни «Ўзкимёсаноат» АЖда Туркиянинг «YEO Teknoloji Enerji ve Endüstri A.Ş.» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Автоматлаштириш, электрлаштириш, «яшил» электростанциялар қуриш,  рақамлаштириш ва муҳандислик каби йўналишларда хизмат кўрсатувчи компания вакиллари дастлаб ўзларининг БАА, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия ва бошқа давлатларда амалга оширган лойиҳаларининг тақдимотини ўтказишди. Учрашув давомида кимё саноатини автоматлаштириш ва рақамлаштириш шу билан бирга, соҳага «яшил» энергетикани кенг жорий қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Якунда «YEO Teknoloji Enerji ve Endüstri A.Ş.» компанияси ҳозиргача Ўзбекистонда ҳам бир нечта йирик лойиҳаларда муваффақиятли иштирок этганлиги ҳамда зарур имконият ва тажрибага эгалигини инобатга олган ҳолда, компания ишчи гуруҳи томонидан «Навоиазот» АЖ ҳамда «Махам-Чирчиқ» АЖ корхоналаридаги ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида автоматлаштириш, рақамлаштириш ва энг сўнгги замонавий инновацион ечимларни ишлаб чиқиш борасида ўрганишлар олиб борилиб, таклифлар тайёрлашга келишилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати