"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ватанпарварлик, фидойилик, садоқат – энг олий бурчимиздир!”

// 20 sentabr 2019 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/vatanparvarlik-fidoyilik-sadoqat-eng-oliy-burchimizdir

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Ватанпарварлик, фидойилик, садоқат – энг олий бурчимиздир!” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги ва Ватанимизнинг юксак мукофотларини топшириш маросимидаги нутқларида билдирилган фикрларни жамият тизимида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида тарғиб этиш мақсадида Шайхонтаҳур туман ҳокимияти билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаштириш юзасидан имзоланган шартнома асосида “Маънавият соати” шаклида ўтказилади.

Тадбирда Шайхонтаҳур туман ҳокимияти бўлим бошлиғи Э.Жўраев, “Нуроний” жамғармаси Шайхонтаҳур туман бўлими раиси Р.Абидов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Ш.Қудратов ва жамият раҳбар-ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Шайхонтаҳур туман ҳокимияти бўлим бошлиғи Э.Жўраев кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг қуйидаги фикрларини таъкидлаб ўтди, “Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда. Мамлакатимизни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлигини таъминлаш асосида Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфаси яратилмоқда. Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган устувор ғоя биз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда”. Дарҳақиқат, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга тадбиқ этиш орқали мамлакатимизни барча соҳаларда ривожлантириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, кимё саноатини янада ривожлантириш ҳамда бу соҳага инвестицияларни жалб қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли Қарори ва қарорда кўрсатилган кимё саноатини 2019-2030 йилларга мўлжалланган дастури фикримизнинг исботидир.

Тадбир давомида сўзга чиқган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Ш.Қудратов давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташшаббусни илгари сурганликлари ёшлар ҳаётидаги муҳим бурилиш бўлганлиги таъкидлаб ўтди. Ушбу 5 та муҳим ташаббус ёшларни баркамол авлод бўлиб вояга етишларига кўмаклашади. Шунингдек, ёшларни турли иллатлардан холи бўлишига замин яратади. Жумладан, коррупция ва унинг салбий оқибатларидан. Шунингдек, коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёҳуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, ҳудди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш коррупциянинг асосий тушунчаси эканлиги ҳақида маълумот берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар тадбир мехмонларига саволлар билан мурожаат қилдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган масалаларга ойдинлик киритиб, саволларга жавоб олдилар.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати