
Кимё саноати ёш мутахассислари форуми иштирокчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал турнирининг “Ўзкимёсаноат кубоги” ташкил этилди. Қизғин ва муросасиз баҳслар остида ўтган турнирда иштирокчилар ўзларининг билимлари, мантиқий фикрлаши ҳамда жамоавий ҳамкорлик кўникмаларини намоён этдилар.

Якуний натижаларга кўра:

Мазкур интеллектуал беллашув ёш мутахассислар ва талабаларнинг билим салоҳиятини ошириш, жамоавий ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда улар ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Ғолиб ва совриндорларни самимий табриклаймиз ҳамда уларга келгусидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари форумнинг якуний тақдирлаш маросимида қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
