Жорий йилнинг 12-июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларда давлат тилида иш юритиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, ёшлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлар, матбуот котиблари ва касаба уюшма раислари иштирокида сайёр семинар бошланди.
Анъанавий сайёр семинар бу йили Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда бўлиб ўтмоқда.
Семинар иштирокчилари заводнинг аналитик маркази, маънавият хонаси, замонавий лабораторияси ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишди.
Тадбир доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова томонидан танқидий-таҳлилий йиғилиш ташкил этилди. Унда соҳадаги мавжуд муаммолар, камчиликлар ва уларни бартараф этиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилишда “Махам-Чирчиқ” АЖ касаба уюшмаси раиси томонидан ҳисобот тақдим этилди. Унда ишчи-хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси, меҳнат шароитлари, ходимлар ўртасида маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Иштирокчилар семинар давомида ўз фикр ва таклифларини баён этиб, келгусида тизимдаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишди.
Мазкур сайёр семинар 2 кун давом этади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати