"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Мустафаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди

// 22 noyabr 2025 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-raisining-birinchi-urinbosari-zhahongir-mu

2026 йил 15 январдан 28 февралгача мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади. 

Президентимизнинг 2025-йил 19-сентябрдаги “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Мустафаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида бўлиб турибди. 

Ишчи гуруҳ даставвал, туман ҳокимлигида тузилган аҳолини рўйхатга олиш штабида бўлиб, муҳим тадбирга тайёргарлик жараёнлари, штаб фаолияти ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 

Шундан сўнг ишчи гуруҳ бевосита туман маҳаллаларига ташриф буюриб, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди. Маҳалла еттилиги билан жараённи сифатли ташкил этиш, ходимларнинг масъулиятини ошириш ҳамда аҳолини хабардор қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Жараёнларда барчанинг фаол бўлиши, ишларнинг самарали ташкил этилиши, бўлиб ўтадиган тадбирдан кўзланган мақсадга эришишда муҳим омил бўлиши алоҳида қайд этилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати