"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ нефт-газ саноати учун кимёвий реагентларни маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқда

// 19 avgust 2025 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-neft-gaz-sanoati-uchun-kimyoviy-reagentlar

Мамлакатимизда саноат тармоқларини жадал ривожлантириш, стратегик аҳамиятга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш ва импортга боғлиқликни камайтириш – иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим омиллардан бири саналади. 

Айнан шу мақсадда, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Ўзбекистон кимё ва фармацевтика илмий-тадқиқот институти мутахассислари билан учрашув ташкил этилди. 

Учрашувда нефт-газ саноати эҳтиёжлари учун талаб этиладиган кимёвий маҳсулот ва реагентларнинг импортини қисқартириш, уларни маҳаллий ишлаб чиқариш асосида ўзлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар инновация, диверсификация ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали маҳаллий корхоналар ва технопарклар негизида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Маълумотларга кўра, нефт-газ саноатида анъанавий равишда импорт қилинадиган 8 турдаги кимёвий реагентларни назарий жиҳатдан маҳаллий бозорда ўзлаштириш имконияти мавжуд.

Йиғилишда қуйидаги муҳим маҳсулотларни “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари негизида маҳаллийлаштириш юзасидан таклифлар муҳокама этилди:

Учрашув якунида ишчи гуруҳ тузиш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини яқиндан ўрганиш, маҳсулотларни лаборатория ва саноат синовларидан ўтказиш, сертификатлаш ва амалиётга жорий этиш босқичларини қамраб олган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар мамлакатда стратегик аҳамиятга эга кимёвий маҳсулотларнинг импортини қисқартириш, тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати