"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати томонидан ОАВ вакиллари учун Чирчиқ кимё индустриал технопаркига пресс-тур ташкил этилди

// 12 dekabr 2025 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-matbuot-hizmati-tomonidan-oav-vakillari-uc

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати томонидан ОАВ вакиллари учун Чирчиқ кимё индустриал технопаркига пресс-тур ташкил этилди. 

Тадбирда ОАВ вакиллари технопарк ҳудудида амалга оширилган бир қатор саноат лойиҳалари билан яқиндан танишдилар. Жумладан, 

каби корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечириб, технопарк томонидан резидентлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди. 

Таъкидлаш лозим, технопаркда маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича салмоқли натижаларга эришилмоқда. 

Хусусан, биргина 2025 йилнинг ўзида технопаркда умумий қиймати 36,5 млн АҚШ долларлик 8 та лойиҳа ишга туширилди. Натижада 312 нафар янги иш ўрни яратилди. Резидентлар томонидан шу кунга қадар умумий қиймати 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилиб, 954 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Шу билан бирга, технопарк ҳудудида таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида жорий йилда Тошкент кимё-технология институти билан ҳамкорликда “Интеллектуал кимё-технология тизимлари” илғор муҳандислик мактаби ташкил этилди. 

Ву ерда магистр босқичидаги талабалар учун кимёвий технология, технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ҳамда кимёвий технологик жараёнлар ва аппаратлар мутахассисликлари бўйича ўқув жараёнлари олиб борилмоқда. 

Тадбир давомида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга технопарк вакиллари томонидан батафсил жавоб берилди.