Жорий йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «Тинчлик» кичик саноат зонасида Ҳудудий тармоқалараро саноат ярмаркаси бўиб ўтмоқда. Ярмарканинг асосий мақсади йирик тармоқ корхоналарига маҳаллий кичик ва хусусий бизнес корхоналари томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни етказиб беришда кооперация алоқаларини ташкил этишдан иборат.
Ушбу ярмарка кимё саноати, металлургия, электроэнергетика, электротехника, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш соҳаларига ихтисослашган тармоқ ва ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларни янада мустаҳкамлаш билан бирга, кичик бизнес субъектлари учун ҳам янада катта имкониятлар эшигини очади. Хусусан, тадбирда Тошкент вилоятидан – 242 та корхона 1,2 минг турдан ортиқ маҳсулоти билан қатнашмоқда.
Таъкидлаш жоиз, саноат ярмаркасида «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати