"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда Американинг «Траммо» компанияси ўртасида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни харид қилиш юзасидан шартнома имзоланди

// 20 sentabr 2024 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-hamda-amerikaning-trammo-kompaniyasi-urtas

«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда Американинг «Траммо» компанияси ўртасида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни харид қилиш юзасидан шартнома имзоланди

2024 йилнинг 19 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига ташриф доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда Американинг «Траммо» компанияси ўртасида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, хусусан, «яшил» водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичида ишлаб чиқариладиган «яшил» аммиак ва карбамид маҳсулотларини харид қилиш юзасидан офф-таке шартномаси имзоланди. 

Шунингдек, «Траммо» компанияси билан, Навоий вилоятида «яшил» аммиак ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг кейинги босқичида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган 200 минг тонна маҳсулотни харид қилиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати