"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ да Янги Ўзбекистон университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

// 10 oktabr 2023 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-da-yangi-uzbekiston-universiteti-vakillari-bilan-uchrashuv-bulib-utdi

Янги Ўзбекистон университетининг фахрий ректори, немис кимёгари, профессор Др. Волфганг А. Ҳерманн ҳамда университет проректори Бахтиёр Йўлдошев “Ўзкимёсаноат” АЖга ташриф буюришди.

Учрашувда кимё соҳасида илм-фан, таълим, замонавий билимларга эга бўлган етук кадрлар тайёрлаш, шунингдек, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масалалари  муҳокама қилинди.

Кадрлар тайёрлашда Европа университетлари билан ҳамкорликни ўрнатишга амалий ёрдам кўрсатиш ва илм-фанни ишлаб чиқариш жараёнлари билан интеграциялашувини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.