"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарда ижро интизомини мустаҳкамлаш жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлигини танқидий кўриб чиқиш ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар тўғрисида «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси ўтказилди

// 28 fevral 2023 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-aj-boshqaruvining-kengaytirilgan-majlisi-otkazildi

Жорий йилнинг 27 февраль куни «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти, департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда  тармоқ корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида танқидий руҳдаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги асосий масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида таъкидланган топшириқларни сифатли таъминлаш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Жумладан, жорий йилнинг август ойига қадар Навоий вилоятида йиллик қуввати 40 минг тоннага тенг «Қуруқ цианид тузлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини ўз вақтида ишга туширилиши учун масъул раҳбарларга шахсий жавобгарлик юклатилди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарори, фармойиш ва баёнларида белгиланган 78 та топшириқ ижроси ўз муддатида таъминланди. Шунингдек, март ойида белгиланган 45 та топшириқлар ижросини сифатли ташкил этиш бўйича таркибий тузилма раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, тармоқ корхоналарида ҳужжатларни рўйхатга олиш, ижро интизоми, директив ҳужжат ва топшириқлар ижросининг назорати, хусусан, бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.  Олиб борилган ўрганишларга кўра, «Ўзкимёсаноат» АЖ ижро аппарати бўйича 2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 528 та, тармоқ корхоналарида йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 2857 та мурожаатлар келиб тушган (2021 йилнинг шу даврига нисбатан 14,2 фоизга камайган). Ўз вақтида ҳал этилмаган 84 та такрорий мурожаатларга масъул бўлган ходимларнинг лавозимларига лойиқлик масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида кун тартибида кўтарилган масалалар юзасидан аниқ, тизимли ишлар ва вазифалар белгилаб олинди. Назоратдаги топшириқларни ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган ижрочиларга огоҳлантиришлар берилди. Ижро аппаратининг масъул ходимларига режа-графикга мувофиқ ҳар ойда тармоқ корхоналарида ижро интизомини жойига чиққан ҳолда мақсадли ўрганишлар олиб боришга кўрсатма берилди. Келгусида ушбу камчиликлар такрорланмаслиги учун тармоқ корхоналари ходимларининг ижро интизоми соҳасида малакасини ошириш масаласи кўриб чиқилди.

         

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати