
Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси бошчилигидаги делегациялар "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркига ташриф буюрди.
Меҳмонлар технопарк резидент-корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнлари, саноат ишлаб чиқаришига замонавий технологиялар ва рақамли ечимларни жорий этиш бўйича илғор тажрибалари, шунингдек, асосий саноат инфратузилмаси обектлари билан танишдилар.
Делегациялар аъзолари "Чирчиқ" технопаркида қўлланилаётган бошқарув механизмлари самарадорлигини юқори баҳоладилар. Мазкур тажрибанинг Ўзбекистон ҳудудларида шунга ўхшаш саноат майдонларини барпо этиш ва ривожлантиришдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.







