"Ўзкимёсаноат" АЖ

Тошкентда йирик саноат майдони: “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси бошланди

// 21 aprel 2026 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/toshkentda-yirik-sanoat-maydoni-innoprom-markaziy-osiyo-kurg

Тошкент шаҳрида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё“  6-халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. 22 апрелга қадар давом этадиган мазкур тадбир Евроосиё минтақасида саноат ҳамкорлигини кенгайтиришга хизмат қилаётган муҳим платформалардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Кўргазма доирасида Россия, Беларус, Хитой ва Қозоғистондан 250 га яқин компания, шунингдек Ўзбекистондан 100 дан ортиқ корхона ўз инновасион ишланмалари ва технологик ечимларини намойиш этмоқда. Экспозисиянинг умумий майдони 18 минг квадрат метрни ташкил қилади.

Тадбирда саноатнинг деярли барча йўналишларини қамраб олган замонавий технологиялар тақдим этилмоқда. Улар орасида шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт тизимларини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва юқори технологияли саноат ускуналари алоҳида ўрин эгаллайди.Кўргазмада Ўзбекистоннинг етакчи тармоқларидан бири — “Ўзкимёсаноат“ акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ишбилармонлик дастури доирасида жами 13 та сессия ташкил этилган бўлиб, уларда саноат ривожининг долзарб масалалари муҳокама қилинмоқда. 

Жумладан, “яшил” индустриализация, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, замонавий транспорт ва логистика ечимлари, энергетика, фармасевтика ҳамда кадрлар тайёрлаш каби йўналишлар асосий эътибор марказида.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, кўргазма давомида 30 дан ортиқ мамлакатдан келган иштирокчилар ва мутахассислар Тошкентда жам бўлиши кутилмоқда.