 
         
        
Тошкент шаҳридаги “Технопарк” мажмуасида 29 октябр куни Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бизнес-форум ҳамда икки давлат саноат кўргазмаси ўтказилди. Мазкур тадбир Сербия Президенти Александр Вучичнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ташкил этилиб, унда ҳар икки давлат ҳукумат вакиллари, тегишли идоралар масъуллари ва 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.
Форум давомида саноат, энергетика, кимё, машинасозлик, фармацевтика ва бошқа йўналишларда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Саноат кўргазмасида Ўзбекистоннинг йирик ишлаб чиқарувчилари, жумладан “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари маҳсулотлари тақдим этилди.

Тадбир икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ва янги инвестицион имкониятларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати