"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ “Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси”да иштирок этмоқда

// 14 dekabr 2021 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/tarmoqlararo-sanoat-yarmarkasi

Бугун “Ўзэкспомарказ”да “Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўз фаолиятини бошлади. Ярмаркада “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ҳам иштирок этмоқда ҳамда ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

“Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси”нинг биринчи кунида экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар кўргазмалари ва ишлаб чиқариш лойиҳа таклифлари ва саноат кооперациясини янада ривожлантириш мақсадида тақдимотлар намойиш этилди. Жумладан, куннинг иккинчи ярмида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан “Кимё саноатининг маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш дастурлари” юзасидан тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, кўргазмада намойиш этилган ва импорт қилинаётган маҳсулотлар намуналарини тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштириш бўйича B2B шаклида музокаралар олиб бориш ва ҳамкорлик битимлари тузиш жараёнларида Ўзбекистон Республикаси Электрон кооперация портали мутахассислари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.

“Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси” жорий йилнинг 18 декабрига қадар давом этади.

ЎзкимёсаноатАЖ Матбуот хизмати