«Кимё саноати ёш мутахассислари» миллий форумида иштирокчилар спорт мусобақаларида ўз корхоналари шаънини муносиб ҳимоя қилишди.
Хусусан, йигитлар ўртасида ўтказилган стол тенниси мусобақасида 1- ва 2-ўринлар «Деҳқонобод калий заводи» АЖ мутахассислари Убайдулла Мусулов ва Шоҳрух Улашевга насиб этди. «Махам-Чирчиқ» АЖ ходими Шерзод Гафурбеков 3-ўринни эгаллади.
Стол тенниси бўйича қизлар ўртасидаги баҳсларда эса барча фахрли ўринлар «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ қизларига насиб этди. Шоҳиста Уснатдинова-1-ўрин, Багжан Кучкарова 2-ўрин, Гулнара Узакбаевалар 3-ўринни забт этишди.
Ғолиб ёшларни муносиб ғалаба билан табриклаймиз.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати