"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Спорт билан бахтли ҳаёт сари!” — кимё саноати хотин-қизлари спорт майдонида

// 15 iyun 2026 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/sport-bilan-bahtli-hayot-sari-kimyo-sanoati-hotin-qizlari-sp

Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида “Спорт билан бахтли ҳаёт сари!” шиори остида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон аёллар олимпиадаси” республика босқичига старт берилди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур спорт тадбирининг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Спорт вазири Адҳам Икрамов спортчи ва ҳаваскор аёллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур нуфузли спорт тадбирида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ва спортга бўлган қизиқишни янада кучайтириш йўлида ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.


Тадбир доирасида иштирокчилар оммавий бадантарбия машқларида қатнашиб, “Беш минг қадам” юриш марафонида ҳам фаол иштирок этдилар.



Бундай спорт тадбирлари нафақат соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, балки хотин-қизларнинг фаоллиги, интилиши ва бирдамлигини намоён этишга хизмат қилмоқда.