«Деҳқонобод калий заводи» АЖ бошқарув раиси Тўлқин Зарипов раҳбарлигида корхонадаги хотин-қизлар масалаларига қаратилган «Раҳбар ва хотин-қизлар» учрашуви бўлиб ўтди.
Унда гендер тенглик тамойилларига амал қилган ҳолда корхонада фаолият юритиб келаётган хотин-қизларни мутахассис ва раҳбар лавозимларига тавсия қилиш ҳамда улардан захира кадрларни тайёрлаш, хорижий тилларни ўрганишга кенг жалб қилиш, олий таълимда ўқиш имкониятини яратиш каби мавзуларда сўз юритилди. \
Бундан ташқари 2025 йилда хотин-қизларни жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор мақсадлар белгилаб олинди.
Самимий тарзда ўтган мулоқот ниҳоясида хотин-қизлар фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди, уларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.
«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати