"Ўзкимёсаноат" АЖ

Қарор ва ижро

// 14 avgust 2025 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/qaror-va-izhro

Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖга Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги “Иштирхон”, “Янгиобод” ва “Сувлиариқ” МФЙлари бириктирилган.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи ушбу маҳаллаларда аҳолининг бандлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инфратузилмавий обектларни таъмирлаш каби бир қатор тизимли ишларни олиб борди.  

Мана шундай хайрли ишлардан бирида ушбу маҳаллаларда ижтимоий ҳимоя ягона реестрига кирувчи фуқароларга Жамият томонидан 4 турдаги 63 та уй-рўзғор буюмлари, ўз-ўзини банд қилиш учун махсус техникалар ва иш қуроллари топширилди. 

Шунингдек, 24 та оилага қуввати 5 кВт бўлган, умумий 125 кВт қувватдаги қуёш панелларини ўрнатиш бўйича сертификатлар тақдим этилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ мазкур ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада самарали ва тизимли ташкил этишда хайрли ишларни давом эттиради.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати