"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон

// 23 iyun 2021 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ochiqlik-tezkorlik

“International hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан кўзланган мақсад – бундан икки йил олдин – 2019 йил 27 июнда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4366-сон қарори ижросини сарҳисоб қилиш, эришилган ютқуларни эътироф этиб, камчиликларни бартараф этиш масалаларини муҳокама этиш ҳамда  матбуот котиблари ўзаро тажриба алмашиши учун самарали муҳит яратишдир.

Конференцияда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари матбуот хизмати раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.