"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Ўзкимёсаноат" АЖ ва CRPT TURON ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

// 21 oktabr 2025 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/o-zkimyosanoat-aj-va-crpt-turon-o-rtasida-hamkorlik-memorand

"Ўзкимёсаноат" АЖ ва "CRPT TURON" МЧЖ ўртасида Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари соҳасида рақамли маркировкалаш тизимини ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-апрелдаги 203-сон қарори мақсадларини амалга ошириш учун имзоланган бўлиб, томонларнинг соҳани рақамли трансформация қилишда узоқ муддатли ҳамкорликка интилишини мустаҳкамлайди.

Меморандумнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
• контрафактга қарши комплекс курашиш ва бозорнинг шаффофлигини ошириш;
• Касбий тажриба алмашиш, қўшма ўқув тадбирлари, конференсиялар ва давра суҳбатларини ўтказиш;
• Рақамли маркировка тизимини ривожлантириш бўйича ташаббусларни мувофиқлаштириш ва биргаликда амалга ошириш.

Томонлар аграр-саноат секторини рақамли трансформация қилиш ва Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати