"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Навоийазот” АЖда кимё корхоналарнинг инновация ривожланиши бўйича илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

// 13 iyul 2018 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-azhda-kimyo-korhonalarning-innovaciya-rivozhlanishi-buyicha-ilmiy-amaliy-seminar-bulib-utdi

2018 йил 29 июнь куни “Навоийазот” АЖда “Ўзкимёсаноат” корхоналарнинг инновацион ривожланиши” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унинг ишида Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги мутасадди илмий-тадқиқот институтлар ва республика олий ўқув юртларнинг раҳбарлари ва етакчи олимлари, Германиянинг “Thyssen Krupp Industrial Solutions AG” ва “Maschinenfabrik Gustav Eirich GmbH” ҳамда Украинанинг  “TECHNOCHIM” компаниялари мутахассислари, шунингдек “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарининг бош муҳандислари ва етакчи ходимлари иштирок этишди.

Семинар иштирокчилари томонидан кимё корхоналари инновацион ривожланиши, кимё тармоғида диверсификация ва инновация лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари, олимларнинг минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни янада диверсификация қилиш бўйича амалий тавсиялари қизғин муҳокама қилинди.

“Thyssen Krupp Industrial Solutions AG”,  “Maschinenfabrik Gustav Eirich GmbH” ҳамда “TECHNOCHIM” компаниялари мутахассислари томонидан аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш жараёнларни интеграция қилиш ҳамда минерал ўғитларни доналаштириш (грануляция) бўйича янги технологияларнинг тақдимоти ўтказилди.

Семинар якунида унинг қатнашчилари  “Навоийазот” АЖда Хитой, Япония ва Швейцария мутахассислари иштирокида амалга оширилаётган умумий қиймати 1,7 млрд долларли ПВХ, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича янги мажмуа қурилиши ҳамда азот кислотаси ишлаб чиқариш бўйича янги қувватлар барпо этишга қаратилган инвестиция лойиҳалар бажарилиши, шунингдек корхонада н-бутанол, бутилацетат,  ацетон, хлор таблеткалари, NPK-   ҳамда NK- ўғитлари, калий хлорати, формалин,  кальций гипохлоридини ишлаб чиқариш мақсадида  яратилган саноат-тажриба қурилмалари билан яқиндан танишдилар.